Ўзбекистон | 19:42 / 28.12.2021
16056
2 дақиқада ўқилади

Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Вазирликдаги бошқарма бошлиғи Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари бўлди

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Йўлдош Ғафурович Жумаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинди.

Аҳрор Аминович Ғуломов Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 

Аҳрор Ғуломов 1970 йил 20 декабрда Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти — олий. 1996 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2006 йилда Ўзбекистон Миллий университети (сиртқи)ни тамомлаган. 

А.Ғуломов меҳнат фаолиятини 1996 йилда Ғиждувон туманидаги 1-сонли мактаб ўқитувчиси сифатида бошлаб, «Биотехмед» МЧЖ мутахассиси (1997-2001), Яккасарой товар ишлаб чиқарувчилар маркази раҳбари (2002), Яккасарой тумани товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси (2003-2005), Яккасарой тумани Статистика бўлими бошлиғи (2005-2007), Яккасарой тумани ҳокимияти ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (2007-2008), Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Яккасарой тумани бўлими бошлиғи (2008-2011), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Яккасарой тумани бўлинма бошқаруви раиси (2011-2013), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси ўринбосари (2013-2015), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси (2015-2017), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти Кенгаши раиси биринчи ўринбосари (2017-2020) лавозимларида ишлаган.

У айни пайтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Муқаддам Когон тумани ҳокими бўлган Йўлдош Жумаев 2020 йил февралида Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари бўлганди.

Мавзуга оид