Жамият | 21:02 / 29.12.2021
6640
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метрополитени 31 декабрь куни тунги соат биргача ишлайди

Фото: Kun.uz

Тошкент метрополитени байрам кунлари учун белгиланган ҳаракатланиш жадвалини эълон қилди.

Унга кўра, 31 декабрь куни метрополитен иш вақтининг тугаши одатдаги жадвалдан бир соатга узайтирилади. Барча метро поездлари 31 декабрь соат 5:00 дан 1 январь соат 1:00 гача ҳаракатланади.

2022 йилнинг 1 январидан 4 январига қадар метрополитен якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.

Аввалроқ байрам кунлари Тошкент жамоат транспорти ҳаракати қандай ташкил этилиши маълум қилинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид