Жаҳон | 11:02 / 30.12.2021
7586
1 дақиқада ўқилади

АҚШда тўлиқ ўзи бошқарилувчи юк машинаси синовдан ўтказилди

АҚШнинг Аризона штатида ҳайдовчисиз ва масофадан бошқарилмайдиган юк машинаси дунёда биринчи марта умумий йўллар бўйлаб юрди. Бу ҳақда транспорт воситасини ишлаб чиққан TuSimple компанияси матбуот хизмати маълум қилди.  

Фото: twitter.com/Customer3SIXTY

Таъкидланишича, машинанинг синови 22 декабрда тунги вақт ўтказилган. Ўзи бошқарилувчи юк машинаси 80 дақиқа вақт ичида 130 км йўл босиб ўтган.

Машина синов вақтида чорраҳалардан муваффақиятли ўтган, зарурат юзага келганда ҳаракатланиш полосасини ўзгартирган ва бунда йўлдаги бошқа машиналар билан ҳамжиҳатликда ҳаракатланган.    

“Жорий йилда биз эътиборимизни ўз технологиямизни умумий йўлларда реал шароитларда синчковлик билан текширишга қаратдик”, деб айтган компания президенти Ченг Лу.

Компания юк машинани ишлаб чиқиш устида 1,5 йил иш олиб борган.

Мавзуга оид