Иқтисодиёт | 09:28 / 04.01.2022
17568
1 дақиқада ўқилади

Хоразм вилоятининг 2022 йил учун маҳаллий бюджети тасдиқланди

2022 йилда даромадлар 2,2 триллион сўмни, харажатлар 3 триллион сўмни ташкил қилади. 

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши томонидан 2022 йил учун маҳаллий бюджет тасдиқланди.

Унга кўра, даромадлар 2 220,6 млрд сўм, харажатлар 3 067,2 млрд сўм миқдорида прогноз қилинган, республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 846,6 млрд сўм миқдорида тасдиқланган.

Хоразм вилоятини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозига кўра, Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) 29,1 триллион сўм, унинг ўсиш суръати 107 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Истеъмол нархлари индекси 1 йил давомида 114,7 фоизга ўсиши, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 107,5 фоизга прогноз қилинган.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 102,6 фоиз бўлиши, чакана товар айланмасининг ўсиш суръати 110,2 фоиз бўлиши кутиляпти.

Мавзуга оид