Хорижга чиқиш паспортини энди ДХМларда ҳам олиш мумкин
Фуқароларга хорижга чиқиш паспортини бериш Давлат хизматлари марказларида ҳам йўлга қўйилди. Паспорт олиш учун тўлов миқдори 324 минг сўмдан 270 минг сўмга туширилди.
2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда) Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.
Шунингдек, 1 январдан бошлаб хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1,2 баравари (324 минг сўм)дан 1 баравари (270 минг сўм)га туширилди.
Айни вақтда хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хизмати Тошкент шаҳрининг қатор туманларидаги ва асосан вилоят марказларидаги Давлат хизматлари марказларида йўлга қўйилган.
Давлат хизматлари агентлиги маълум қилишича, 2022 йил якунига қадар босқичма-босқич барча Давлат хизматлари марказларида ушбу имкониятни яратиш режалаштирилган.
Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хизмати жорий этилган Давлат хизматлари марказлари рўйхати:
- Тошкент шаҳри Миробод, Яшнобод, Учтепа, Олмазор, Шайхонтоҳур, Янгиҳаёт, Чилонзор туманлари Давлат хизматлари марказларида (6 январдан Яккасарой, Юнусобод, Сергели, Мирзо Улуғбек туманлари Давлат хизматлари марказларида);
- Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказида;
- Андижон шаҳар Давлат хизматлари марказида;
- Фарғона шаҳар Давлат хизматлари марказида;
- Урганч шаҳар Давлат хизматлари марказида;
- Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказида;
- Қарши шаҳар ва Шаҳрисабз шаҳар Давлат хизматлари марказларида;
- Термиз шаҳар ва Денов тумани Давлат хизматлари марказларида;
- Бухоро шаҳар Давлат хизматлари марказида;
- Гулистон шаҳар Давлат хизматлари марказида;
- Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари марказида;
- Навоий шаҳар Давлат хизматлари марказида.
Маълумот учун, Марказларда паспорт бериш хизмати экстерриториаллик тамойили асосида, яъни фуқароларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар тақдим этилади.
Мавзуга оид
11:40 / 02.07.2024
Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди
12:46 / 01.05.2024
Тошкентдаги барча туман ДХМда хизмат кўрсатишда вақтинчалик узилишлар бўлади
10:48 / 11.04.2024
17 та турдаги хулосалар ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади
19:04 / 19.10.2023