Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзгидромет» январ ойига об-ҳаво прогнозини эълон қилди
Бу йилнинг январ ойи нисбатан илиқ, аммо ёмғирли об-ҳаво билан бошланди. Республика ҳудуди бўйича деярли ҳар куни ёмғир, тоғларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилган.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 7 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтади. Фақат Тошкент, Сурхондарё вилоятларида эрталаб, Фарғона водийсида кун давомида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида бироз қор ёғади.
8-14 январда республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
9-12 январда ҳаво ҳарорати кечалари 2 даража совуқ - 3 даража илиқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ, баъзи жойларда 10-12 даража илиққача, 13-14 январда кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 8-13 даража илиқ атрофида бўлади.
Январ ойининг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 8-13 даража илиқдан 0-5 даража илиққача, шимолда кечалари 0-5 даража совуқдан 10-15 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража илиқдан 0-5 даража совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Иккинчи ўн кунликнинг бошида ва учинчи ўн кунликнинг айрим кунларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025