Лондон гипертовушли ракета ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
Ўтган йил декабрда Россия президенти Владимир Путин "Циркон" гипертовушли ракеталари синовдан ўтказилганини маълум қилганди.

Фото: Yonhap
Россияда гипертовушли ракеталар мавжудлиги боис Лондон гипертовушли қурол ишлаб чиқишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа штаби бошлиғи Тони Радакин маълум қилди.
"Бизда бундай ракеталар йўқ, аммо бўлиши шарт", - деди Радакин.
У шунингдек, охирги 20 йил ичида Россия сувости кемаларининг фаоллиги мисли кўрилмаган даражада ошганини айтди. Радакиннинг сўзларига кўра, бу сувости кабеллари тизимига хавф солиши мумкин.
"Дунёдаги ахборот ва трафикнинг катта қисми айнан улар орқали ўтади", - деди Радакин.
Россия президенти Владимир Путин ўтган йил декабрда Россия "Циркон" гипертовушли ракеталарини синовдан ўтказганини маълум қилганди.
"Синовлар муваффақиятли ўтди", - деганди Путин.
Мавзуга оид

18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади

09:04 / 21.05.2025
Британия Россияга қарши санкцияларни яна кучайтирди

17:04 / 20.05.2025
BBC сионизм ҳақидаги пости учун Гари Линекерни ишдан бўшатди

14:34 / 20.05.2025