Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва президентига таъзия йўллади
Ўзбекистон президенти Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талафотлар муносабати билан президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.
“Давлатимиз раҳбари ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўз ихтиёри билан Хавфсизлик кенгаши раҳбарлигидан кетишга қарор қилгани маълум бўлганди.
Элбоши матбуот котибининг сўзларига кўра, Назарбоев «тартибсизликлар ва террор мамлакат раҳбариятидан оперативлик, қатъият ва муросасизлик билан жавоб қайтарилишини талаб этишини яхши англаган».
Назарбоев ва Тўқаев доим «баррикаданинг бир томонида туриб, халқ, мамлакат ва миллат келажагини муҳофаза қилиши» қайд этилган.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025