Жаҳон | 10:35 / 11.01.2022
21325
1 дақиқада ўқилади

Алихон Смоилов Қозоғистон бош вазири этиб тайинланди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат янги бош вазирини тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

Фото: IA centr

Аввалроқ парламент мажлисида Қосим-Жўмарт Тўқаев Алихон Смоилов номзодини бош вазир лавозимига таклиф қилган эди. 

Смоиловнинг бош вазирликка номзодини 89 депутат қўллаб-қувватлади. 

Алихон Смоилов 49 ёшда. Олмаота шаҳрида туғилган.

У фаолияти давомида Қозоғистон Статистика агентлиги раиси, ташқи ишлар вазири ўринбосари, молия вазири ўринбосари, Қозоғистон президентининг ёрдамчиси, молия вазири бўлиб ишлаган.

2019 йил 25 февралда Қозоғистон президентининг фармони билан у бош вазирнинг биринчи ўринбосари – молия вазири этиб тайинланган эди. 2021 йил 18 январда Қозоғистон президентининг фармони билан унга ушбу вазифа қайта юкланди. 

Мавзуга оид