Хоразмда ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди
Хоразм вилояти ҳокимининг фармойиши билан 526 та маҳаллада фаолият олиб борадиган ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди.
Жумладан, Урганч шаҳрида 38, Боғот туманида 43, Гурлан туманида 50, Қўшкўпир туманида 50, Урганч туманида 58, Ҳазорасп туманида 44, Хонқа туманида 44, Хива туманида 34, Шовот туманида 55, Янгиариқ туманида 39, Янгибозор туманида 30, Тупроққалъа туманида 18 ва Хива шаҳрида 21 нафар ҳоким ёрдамчиси иш бошлайдиган бўлди.
Ҳоким ёрдамчиларининг 18 нафари аёллардир.
Ҳоким ёрдамчилари қуйидаги вазифаларни бажаради:
- маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий
даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда
маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан
ҳамкорликда фаолиятини олиб боради;
- республика вакиллари билан биргаликда ўзига бириктирилган
маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқади, ижросини таъминлайди;
- ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий
мониторингни амалга оширади;
- амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан туман (шаҳар)
ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари
бўйича биринчи ўринбосари билан биргаликда доимий равишда ҳокимга
ҳисобот беради.
Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилади ва юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари Миллий кадрлар заҳирасига киритилади.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024