Ўзбекистон | 10:45 / 13.01.2022
18996
3 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш 700дан ошди

ССВ Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони ортиб бораётгани, сўнгги бир кунда яна 714 кишида коронавирус аниқлангани ва 3 бемор касаллик қурбони бўлгани ҳақида хабар берди.

Фото: Kun.uz

«2022 йил 12 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202473 (+714) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Тошкент шаҳрида кунлик ўсиш 400га яқинлашган, Ўзбекистонда сўнгги марта кунлик ҳолатлар сони 700дан юқори бўлиши 2021 йил 2 сентябрида (+736) кузатилганди.

Сўнгги 8 кунда кунлик касалланишлар сони тезлик билан кўпайди:

5 январь — 146 та;
6 январь — 251 та;
7 январь — 214 та;
8 январь — 369 та;
9 январь — 389 та;
10 январь — 425 та;
11 январь — 604 та;
12 январь — 714 та.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 11 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 51 нафари Жиззах вилоятида,
  • 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 9 нафари Наманган вилоятида,
  • 39 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 12 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 14 нафари Фарғона вилоятида,
  • 25 нафари Хоразм вилоятида,
  • 109 нафари Тошкент вилоятида,
  • 387 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
  • Андижон вилоятида 12 нафар,
  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Жиззах вилоятида 26 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 1 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 21 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 11 нафар,
  • Фарғона вилоятида 13 нафар,
  • Хоразм вилоятида 15 нафар,
  • Тошкент вилоятида 31 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 68 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197703 (+228) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморларнинг 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1508 нафарни ташкил қилди.

«Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги омикрон штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда омикрон штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Мавзуга оид