Ўзбекистон | 15:18 / 13.01.2022
5391
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини тиклади

Афғонистон миллий электр компаниясининг огоҳлантиришича, таъминот тикланганига қарамай, мамлакат «тақчиллик ва ортиқча юкланган тармоқлар туфайли узилишларга дуч келиши мумкин».

Фото: Unsplash

Афғонистон миллий электр компанияси (DABS) пайшанба куни Ўзбекистондан электр энергияси етказиб бериш нормал ҳолатга қайтганини маълум қилди. Бу ҳақда компания сайтидаги хабарномада айтилган.
 
«Тонгги 7:00 дан бошлаб Ўзбекистондан электр энергияси импорти нормал ҳолатга қайтди», — дейилади DABS хабарида. Компания чоршанба куни Ўзбекистон томони «олдиндан огоҳлантирмасдан Афғонистонга электр энергияси экспортини 60 фоизга қисқартирганини» эслатди. Бунга «Толимаржон» электр станциясидаги техник носозликлар сабаб бўлган. 

Бироқ, DABS таъминот қайта тикланганига қарамай, мамлакат «тақчиллик ва ҳаддан ташқари юкланган тармоқлар туфайли узилишларга дуч келиши мумкин»лиги ҳақида огоҳлантиради. 

Афғонистон электр энергиясининг катта қисмини Марказий Осиё давлатларидан, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистондан сотиб олади. Импортга қарамлик ва таъминотдаги узилишлар туфайли мамлакатда мунтазам равишда истеъмолнинг энг юқори мавсумида электр таъминотида узилишлар содир бўлади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид