Фан-техника | 18:31 / 13.01.2022
124273
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi 12та янги смартфонини тақдим этади

Барча моделлар апрел ойида тақдим этилиши кутилмоқда.

Фото: Xiaomi

Хитойнинг Xiaomi компанияси 12та янги смартфони устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Xiaomiui сайти хабар берди.

Қурилмалар турли - Xiaomi, Redmi ва Poco брендлари остида ишлаб чиқарилади. 

Сайт манбасининг сўзларига кўра, барча моделлар апрел ойида тақдим этилади.

Бўлажак тақдимот тўғрисида Xiaomi компаниясининг Ҳиндистондаги бошқарувчи директори ва вице-президенти Ману Кумар Жайн ҳам озроқ маълумот берган. У Redmi Note туркумидаги янги смартфон тизерини тақдим этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид