Қорақалпоғистонда қирғовулларни овлаш тақиқланди
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 13 январдаги «Республикада қирғовулларни муҳофаза қилиш ва сонини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Экология қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022-2023 йилларда қирғовулларни овлаш тақиқланди.
Қайд этилишича, қарор билан Қорақалпоғистон Экология қўмитасига Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда қирғовуллар ноқонуний овланишининг олдини олиш бўйича ишларни фаоллаштириш, қирғовулларнинг ноқонуний овланишига йўл қўйган шахсларга нисбатан амалдаги қоидаларга мувофиқ ва белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш вазифаси топширилди.
Шунингдек, Давлат солиқ бошқармаси, Экология қўмитаси, Санитария-эпидемиология назорати ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бошқармаси туманлар ҳокимлари билан биргаликда бозорларда қирғовулларни ноқонуний овлаш ва сотиш ҳолатларига қарши курашиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Қорақалпоғистон Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлимига қирғовулларни муҳофаза қилиш ва уларни муҳофаза қилиш шароитларини яхшилаш бўйича идоравий назоратни амалга ошириш вазифаси юкланди.
Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими тегишли ташкилотлар билан биргаликда қирғовуллар сонини аниқлаш мақсадида йиллик ҳисоб-саноғини юритиш ва биологик тадқиқотлар ўтказиш ишларини амалга оширади.
Билдирилишича, 2022-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қирғовуллар овланишининг тақиқланиши яқин икки йилда Қорақалпоғистон ҳудудида қирғовуллар сонининг кўпайишига олиб келади.
Мавзуга оид
12:58 / 07.11.2024
Бухорода ноқонуний ов натижасида табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
21:56 / 10.02.2024
Қорақалпоғистоннинг қатор туманлари вақтинча электрсиз қолди
12:51 / 07.02.2024
Умра хизматини кўрсатиш бўйича ноқонуний реклама тарқатган иккита фирмага чора кўрилди
23:35 / 24.01.2024