Ўзбекистон | 09:24 / 14.01.2022
14890
1 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия ҳарбий автомобиль ёниб кетгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

“Халқлар дўстлиги” санъат саройи ёнидаги майдонда Миллий гвардиянинг махсус ҳарбий машинаси ёниб кетди. Бу ерда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ҳарбий техникалар кўргазмаси ташкил этилган эди.

Видеодан кадр

“Жорий йилнинг 13 январь куни соат 22:20 ларда “Халқлар дўстлиги” санъат саройи майдонига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан”, дейилади Миллий гвардия хабарида. 

Қайд этилишича, ёнғин қисқа вақтда тўлиқ бартараф этилган. Содир бўлган ҳодиса натижасида фуқароларга жабр етказилмаган.

“Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда”, дейилади маълумотда.

Аввалроқ, Тошкентда ҳарбий-ватанпарварлик паради бўлиб ўтгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид