Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда қишки таътил узайтирилгани тўғрисидаги хабар ёлғон — ХТВ
Қишки таътил аввал белгиланганидек 24 январгача давом этади.
Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътил 1 мартгача давом этиши тўғрисида тарқалган хабар асоссизлигини маълум қилди.
“Айни вақтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишки таътил 1 мартга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабар ёлғон эканлигини маълум қиламиз”, дейилади ХТВ матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги қишки таътил муддати 24 январгача давом этиши тўғрисида эълон қилганди.
Вазирликнинг билдиришича, тизимдаги кадрлар малакасини Миллий ўқув дастурлари асосида ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчилар ўртасида мавсумий грипп касаллиги кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида қишки таътил кунлари 24 январга қадар узайтирилган.
Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланганди.
Мавзуга оид
16:13 / 31.03.2025
Самарқанддаги саммит сабаб баъзи талабаларга қисқа муддатли таътил берилади
19:43 / 17.03.2025
Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади
18:10 / 10.01.2025
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади
16:40 / 18.12.2024