Ўзбекистон | 20:25 / 15.01.2022
73427
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан нега эрта қайтгани маълум бўлди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 январ куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. Орадан икки кун ўтиб президент яна ишга қайтди.

«O'zbekiston 24» телеканалида эфирга кетган «Менимча» телекўрсатувида президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат етакчиси нега таътилни эрта якунлаб, икки кунда ишга қайтганига изоҳ берди. Асадовнинг айтишича, президент Қозоғистонда содир бўлган воқеалар сабаб таътилни эрта якунлаган.

«Қозоғистондаги воқеалар бошланиши билан президентимиз учта давлат раҳбари билан телефонда гаплашиб, минтақадаги вазиятни муҳокама қилдилар. Халқимиз тинчлиги ва хавфсизлиги президент учун биринчи ўринда туради ва у киши доим халқимиз билан бирга. Давлат раҳбари таътилдан эрта қайтишларининг сабаби Қозоғистондаги тинчлик тарафдори эканларидир», деди Шерзод Асадов кўрсатувда.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг олдинги галдаги меҳнат таътиллари бир ҳафта давом этган. Президент ўтган йили январ ойида, 2019 йил август ойида таътилга чиқиб, ҳар сафар таътилни Ўзбекистонда ўтказган.

Мавзуга оид