Ўзбекистон | 11:38 / 16.01.2022
16441
1 дақиқада ўқилади

Кучли шамол Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйнинг томини учириб юборди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда кучли шамол Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйнинг томини учириб кетгани тасвирланган видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 2022 йил 16 январ куни соат 03:22 ларда содир бўлган. Кучли эсган шамол Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида жойлашган 36-уй томининг бир қисмини учириб кетган. Томнинг тунука, ёғоч бўлаклари кўчага тушган.

Қайд этилишича, содир бўлган ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Маълумот учун, вилоят Гидрометеорология хизматининг маълумотига кўра, 2022 йил 16 январ куни соат 03:17 ларда Самарқанд шаҳрида секундига 15 метр тезликда шамол эсган.

Мавзуга оид