Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ Андижон ва Наманганда гиёҳвандликка қарши тезкор тадбирлар ўтказди
Давлат хавфсизлик хизмати Андижон ва Наманганда гиёҳвандликка қарши тезкор тадбирлар ўтказди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида Андижон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Хўжаобод туманига бориб, қирғизистонлик наркокурьерлар томонидан давлат чегарасидаги сим тўсиқлар ва унга параллел равишда ўрнатилган девор устидан улоқтириб ўтказиб берилган 3 кг 860 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтида ушланди.
Андижон вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда эса 1980 йилда туғилган, муқаддам бир неча бор судланган фуқаро ёнида 110 дона флаконда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг Божхона қўмитаси ходимларини жалб этган ҳолда ўтказган тезкор тадбирида Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина Қамчиқ довонида тўхтатилди.
Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида ва юкхонасида 1680 дона флаконда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилди. Шунингдек, мазкур дори воситалари Тошкент шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқарога олиб кетилаётгани маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
01:49 / 27.05.2025