Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳарбийларининг КХШТ доирасида Қозоғистондаги миссияси тугади
Ичида Россия ҳарбийлари бўлган охирги 4 та ҳарбий транспорт самолёти Қозоғистон пойтахти Нур-Султон ва Олмаота шаҳридан учиб кетди.
Шу тариқа, Россия тинчликпарвар кучларининг КХШТ доирасидаги Қозоғистонда олиб борган миссияси якунланди. Ҳарбийларни олиб учган охирги самолётда Россия ҳарбий миссияси бошқарувчиси генерал-полковник Андрей Сердюков ҳам бўлган. Генералнинг айтишича, КХШТ доирасидаги кўнгиллилар белгиланган вазифани муваффақиятли амалга оширган.
2 январ куни Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида суюлтирилган газ нархи оширилиши ортидан норозилик намойишлари бошланганди. Эртасига намойишлар бутун мамлакат бўйлаб тарқалди. 5 январ куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бўлиб ўтган воқеаларни террористик акт деб атаган ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан ёрдам сўраганди.
Бу чақирувдан кейин КХШТ таркибига кирувчи қатор мамлакатлар Қозоғистонга ўз ҳарбийларини юборди. Асосий ҳарбий куч Россиядан борди. Улар мамлакатнинг йирик шаҳарларидаги стратегик объектлар ва қурол-яроқ омборларини қўриқлашди. Тўқаевнинг айтишича, КХШТ аскарлари ҳарбий операцияларда иштирок этмаган.
КХШТ миссияси доирасида Қозоғистонга 2,5 минг нафар ҳарбий юборилган. Уларни ташиш учун Россиянинг 70 та ҳарбий самолёти 108 та рейсни амалга оширган. 11 январ куни Тўқаев Қозоғистонда вазият барқарорлашгани, 2 кундан кейин КХШТ аскарлари мамлакатни тарк эта бошлашини айтганди. 13 январдан ташкилот ҳарбийлари Қозоғистонни тарк этишни бошлаганди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025