Ўзбекистон | 10:54 / 21.01.2022
19401
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун антирекорд қайд этилди

ССВ матбуот хизмати Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун касалланишлар сони ортгани - сўнгги бир кунда яна 1300дан ортиқ бемор аниқланиб, 400дан ортиқ бемор тузалгани ҳақида хабар берди.

Фото: Kun.uz

«2022 йил 20 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 210899 (+1321) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Бу Ўзбекистонда пандемия бошидан бери навбатдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади, бундан аввалги энг юқори кўрсаткич бир кун олдин қайд этилган, ўшанда илк бор кунлик ҳолатлар 1300дан ошганди (+1307). 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 34 нафари Андижон вилоятида,
  • 51 нафари Бухоро вилоятида,
  • 53 нафари Жиззах вилоятида,
  • 34 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 18 нафари Навоий вилоятида,
  • 60 нафари Наманган вилоятида,
  • 41 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 50 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 173 нафари Фарғона вилоятида,
  • 62 нафари Хоразм вилоятида,
  • 158 нафари Тошкент вилоятида,
  • 524 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 21 нафар,
  • Андижон вилоятида 19 нафар,
  • Бухоро вилоятида 53 нафар,
  • Жиззах вилоятида 17 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
  • Навоий вилоятида 4 нафар,
  • Наманган вилоятида 13 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 28 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 10 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
  • Фарғона вилоятида 25 нафар,
  • Хоразм вилоятида 12 нафар,
  • Тошкент вилоятида 109 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 201712 (+466) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморлардан яна 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касаллик қурбонлари сони 1532 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид