Ўзбекистон | 10:29 / 24.01.2022
10400
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ўсиш бироз пасайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари бироз пасайгани ҳақида хабар қилди.

Фото: Kun.uz

«2022 йил 23 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 215063 (+1296) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Бунгача қаторасига беш кун давомида кунлик ўсиш бўйича рекордлар қайд этилганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 63 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 55 нафари Андижон вилоятида,
  • 70 нафари Бухоро вилоятида,
  • 41 нафари Жиззах вилоятида,
  • 30 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 20 нафари Навоий вилоятида,
  • 57 нафари Наманган вилоятида,
  • 35 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 23 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 41 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 178 нафари Фарғона вилоятида,
  • 38 нафари Хоразм вилоятида,
  • 152 нафари Тошкент вилоятида,
  • 493 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 52 нафар, 
  • Андижон вилоятида 39 нафар,
  • Бухоро вилоятида 42 нафар,
  • Жиззах вилоятида 60 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 28 нафар, 
  • Навоий вилоятида 25 нафар,
  • Наманган вилоятида 66 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 31 нафар, 
  • Сирдарё вилоятида 26 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
  • Фарғона вилоятида 90 нафар, 
  • Хоразм вилоятида 81 нафар,
  • Тошкент вилоятида 170 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 212 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 204217 (+942) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1542 нафарни ташкил қилди.

Вазирлик сўнгги бир кунда яна 172 кишида пневмония аниқлангани ҳақида хабар қилган.

Мавзуга оид