Ўзбекистон | 21:24 / 25.01.2022
5085
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда газдан қарзи бор хонадонлар тармоқдан вақтинча узилмайди

«Ҳудудгазтаъминот» компанияси табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда электр энергияси таъминоти узилиши билан боғлиқ вазиятда истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» хабар қилмоқда.

«Хонадонингиздаги ҳисоблагич ўчирилган бўлса, аввало асосий кирувчи ва уй ичидаги барча газ жиҳозларни ўчиринг, сўнгра марказий кўк Enter тугмасини уч марта босинг ва 6 дақиқа кутинг.

Газ билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда, сиз газ таъминоти ташкилотининг 104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин», — дейилади хабарда.

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид