Самарқандда кўзи ожизлар мактаб-интернати олдига овозли светофор ўрнатилди
Самарқанд шаҳрида жойлашган кўзи ожизлар мактаб-интернати олдидаги кўчага овозли светофор ўрнатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи Самарқанд шаҳридаги “Чармгари” МФЙда жойлашган 59-сон кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишган.
Мактаб-интернат жойлашган Садриддин Айний кўчаси Самарқанд шаҳрининг марказий ва гавжум кўчаларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли мактаб жамоаси талабларидан келиб чиқиб, мазкур кўчада улар учун овозли светофор қўйиб берилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрнатилган мазкур светофор кўзи ожиз инсонларнинг йўлдан кесиб ўтиш жараёнларини янада осонлаштиради ва ҳар бир чироқ ёнгани ҳақида овозли хабар бериб, огоҳлантиради.
«Бу масканга овозли светофорнинг ўрнатилиши нафақат кўзи ожизлар, балки улар қаторида кекса ёшли нуронийлар учун ҳам айни муддао бўлди», дейилади хабарда
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024