Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига субсидиялар ажратилади
Вазирлар Маҳкамаси “Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Президентнинг “Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 20 млрд сўм миқдоридаги маблағлар Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказиб берилади.
Маблағлар қуйидаги харажатларнинг 50 фоизини қоплаб беришга сарфланади:
- озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлашга, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
- озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратишга, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
- озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилишга, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда.
Қуйидагиларни назарда тутувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:
- озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришга субсидиялар ажратишга доир тартиб-таомиллар;
- ташаббускорларнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;
- ташаббускорларга субсидия ажратишни рад этишнинг асослари ҳамда уларнинг ариза билан қайта мурожаат қилиш ёхуд юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқи.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини жамғарма ҳисобидан қоплаб беришга субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарорига асосан амалга оширилади.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
09:50 / 17.05.2025
Уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
11:15 / 12.05.2025