Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда ФВВ хабарида айтилган.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 28 январ кунидан 31 январ санасигача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.
“Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз”, - дейилади ФВВ ахборотида.
Маълумот учун, 28-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан Каспий денгизи ва Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
Ҳарорат ва атмосфера босимининг нисбатан градиентлари вужудга келиши кутилмоқда. Шунинг ҳисобига Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, натижада мазкур ҳудудда чанг бўрони ва ғуборлар кузатилиши мумкин.
28-29 январда республика ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди
21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди
16:35 / 06.04.2025