Spark ва Тrailblazer тўқнашувидан сўнг автомобиллардан бирида ёнғин чиқди
Фарғона шаҳрида Spark ва Тrailblazer тўқнашуви оқибатида Spark автомашинасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 28 январь куни соат 23:05 ларда Фарғона шаҳри С.Темур кўчасида, 1991 йилда туғилган Р.А. Тrailblazer автомобилини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1996 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги Spark русумли автомобил билан тўқнашган.
Оқибатда, Spark автомобилининг олд қисмида ёнғин келиб чиққан. Ҳайдовчи С.А. чап оёқ болдир суяги ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.
Аввалроқ Фарғона вилояти Олтиариқ туманида икки автомобил иштирокида содир тўлган тўқнашувда Nexia автомобилида ёнғин келиб чиққани, Nexia ҳайдовчиси Т.Э. ёнғин оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
11:06 / 03.11.2024
Фарғонада ариқдан эркак кишининг жасади топилди
18:05 / 25.10.2024
“Барчаси ота-онамнинг қўллови туфайли”: Microsoft элчисига айланган ўзбек қизи
17:48 / 12.08.2024
Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр... Харобадаги Жаннат
14:39 / 21.07.2024