Коронавирус: Кунлик ҳолатлар камаймоқда
ССВ якшанба куни Ўзбекистонда қарийб 1100 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани, 145 киши тузалгани ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга тушгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, 3 бемор вафот этган, 203 кишида пневмония қайд этилган.
«2022 йил 30 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 223008 (+1089) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Кунлик ҳолатлар кетма-кет тўртинчи кун камайди - 27 январь куни 1186та, 28 январь куни 1152та, 29 январь куни 1104та янги ҳолат аниқланганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 53 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 30 нафари Андижон вилоятида,
- 38 нафари Бухоро вилоятида,
- 29 нафари Жиззах вилоятида,
- 32 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 19 нафари Навоий вилоятида,
- 27 нафари Наманган вилоятида,
- 62 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Сирдарё вилоятида,
- 49 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 109 нафари Фарғона вилоятида,
- 33 нафари Хоразм вилоятида,
- 116 нафари Тошкент вилоятида,
- 472 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 11 нафар,
- Бухоро вилоятида 34 нафар,
- Жиззах вилоятида 8 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
- Навоий вилоятида 12 нафар,
- Наманган вилоятида 3 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
- Хоразм вилоятида 7 нафар,
- Тошкент вилоятида 10 нафар,
- Тошкент шаҳрида 52 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210167 (+145) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, коронавирусга чалинган беморлардан 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1564 нафарни ташкил қилди.
Вазирлик сўнгги бир кунда яна 203 кишида пневмония аниқлангани ҳақида хабар қилган.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022