Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистондан 23 миллион долларга электр энергияси сотиб олган
2021 йилда Тожикистон хорижга 2020 йилдагига нисбатан кўпроқ электр энергияси сотди. Бу ҳақда республика энергетика ва сув хўжалиги вазири Далер Жума матбуот анжуманида маълум қилди.
Мамлакатдан қарийб 2,5 миллиард кВт/соат электр энергияси экспорт қилинди. Бу 2020 йилга нисбатан 900 миллион кВт/соатдан ортиқ, деди вазирлик раҳбари.
Ресурсларнинг асосий қисмини Ўзбекистон ва Афғонистон сотиб олган. Афғонистон 1 миллиард кВт/соатдан ортиқ электр энергияси учун қарийб 55 миллион доллар тўлаган.
Ўз навбатида Ўзбекистон Тожикистондан бироз камроқ ресурслар олди. Шу билан бирга, мамлакатга етказиб берилган электр энергияси даражаси 1 миллиард кВт/соатга етди. Харид қилинган товар учун мамлакат 23 миллион доллардан ортиқ пул тўлаган.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистон электр энергияси ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширган.
2021 йилда ишлаб чиқарилган ресурслар даражаси 20 миллиард кВт/соатдан ошди. Бу 2020 йилга нисбатан 4,3 фоизга кўпдир.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
17:55 / 14.05.2025
Тожикистонда ижтимоий тармоқларда «лайк» босганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди
17:57 / 29.04.2025