Ўзбекистон | 20:03 / 02.02.2022
4128
1 дақиқада ўқилади

Зангиота ва Мирзо Улуғбек туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари сабабли Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Фото: Getty Images

“Ҳудудгаз Пойтахт”нинг маълум қилишича, Мирзо Улуғбек тумани, Риштон кўчасидан ўтган газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари амалга оширилади. Шу сабабли, 3-февраль куни соат 11:00 дан 17:00 гача ушбу манзилдаги аҳоли хонадонларида ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, “Ҳудудгаз Тошкент”нинг қайд этишича, таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 3-февраль соат 9:00 дан 17:00 га қадар Зангиота тумани "Тарнов", "Мевазор" МФЙларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Абдували Қурбонов
Тайёрлаган Абдували Қурбонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид