Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экоқўмита Асакадаги дарахтлар кесилиши бўйича муносабат билдирди
Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Асака туманида 10 га яқин кўп йиллик дарахт кесиб юборилгани ҳақидаги хабар юзасидан муносабат билдирди.
Қўмита инспектори дастлабки суриштирув ишларини олиб борган.

“Асака тумани “Амир Темур” МФЙ ҳудудидаги дарахтларни кесишга қонунчиликда белгиланган тартибда экология органи хулосаси ва маҳаллий давлат ҳокимиятининг рухсатномаси берилмаган. Ҳудуддаги дарахтларни кесишга рухсатнома олиш учун хусусий корхона раҳбарияти томонидан Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинмаган”, дейилади муносабатда.
Бошқарма ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этаётгани ва ушбу қонунбузарлик ҳолати натижалари бўйича қўшимча ахборот бериб борилишини маълум қилди.
Kun.uz маълумотига кўра, Асака туманида жойлашган «Тўрахон ота» чойхонаси ўрнидаги қурилиш ишлари вақтида 3–4 кун муқаддам мазкур ҳудуддаги ўнга яқин дарахтлар кесилган. Дарахтлар орасида, каштан, арча ва элдор қарағайлари ҳам бўлган.

Мавзуга оид
11:59 / 06.02.2025
13 ёшли қизга шилқимлик қилган эр-хотин иши бўйича протест киритилди - Бош прокуратура
18:30 / 04.02.2025
38 ёшли эркак 13 ёшли қизга кўз олайтирди: Асакадаги баҳсли номус иши тафсилотлари
22:04 / 03.02.2025
Асакалик 13 ёшли қизга қилинган шилқимлик ҳолатини прокуратура текширмоқда
17:19 / 03.02.2025