Ўзбекистон | 09:55 / 03.02.2022
3429
1 дақиқада ўқилади

ОТБ Ўзбекистонда 2,8 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширади

Жорий йил 2 февраль куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава билан видеоконференция тарзида музокара ўтказди. 

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, музокара давомида икки томонлама ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Инфратузилмавий ривожланиш, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ОТБ билан биргаликда амалга оширилаётган умумий қиймати 5 миллиард долларлик 29 лойиҳанинг ҳозирги ҳолати кўриб чиқилди. 

ОТБнинг 2022-2024 йилларга мўлжалланган мамлакатлар билан операцияларнинг бизнес-режаси доирасида Ўзбекистонда умумий қиймати 2,8 миллиард долларга тенг бўлган 27 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 524 миллион долларлик 3 лойиҳа 2022 йилда ҳаётга жорий этилади. 

Томонлар маъқулланган ташаббусларни амалга оширишни жадаллаштириш ва кўриб чиқилаётган лойиҳаларни келишиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид