Самарқандга учаётган самолёт Қозоғистонга фавқулодда қўнди
Санкт-Петербург - Самарқанд йўналиши бўйича AFL-2870 рейсини амалга ошираётган «Аэрофлот» авиакомпаниясининг лайнери Қозоғистонда фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, бортида 56 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 10:56 да Қизилўрда аэропортига қўнди.
Қўниш юрак хасталиги туфайли тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлган йўловчи, Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатиш сабабли амалга оширилган. Экипаж самолётни энг яқин аэропортга қўндиришга қарор қилган.
Самолёт аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
Тошкент вақти билан соат 12:20 да Самарқанд аэропортига 55 йўловчиси бўлган «Аэрофлот» самолёти қўнди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
15:29 / 09.11.2024