“Манзил”: Немис аскарлари қурган қишлоқ – Полвонтош
Андижоннинг Марҳамат туманидаги бу қишлоқни II жаҳон урушида асирга тушган немислар ва 1944-45 йилларда Қримдан сургун қилинган татарлар қуришган. Суткасига минг тоннагача нефт қазиб олинган қишлоқда ҳозир ҳам нефт қудуқлари ишлаб турибди. Қишлоққа “Манзил” лойиҳаси билан саёҳат қилинг.
Полвонтошда нефт кони топилиши 1939 йилда топилган, 1947 йилга келиб бу ерда қишлоқ ташкил этила бошлаган, сўнгра бу ерлар кончилар шаҳарчасига айланган.
Урушда асир тушган немислар ва Қримдан сургун қилинган татарлардан ташқари, қишлоқда корейс, рус, тожик ва бошқа миллат вакиллари ҳам истиқомат қилган. Бир сўз билан айтганда, посёлка ҳақиқий байналмилал ҳудуд бўлган.
Полвонтош атрофидаги адирликларда 50 дан ортиқ ишлаб турган нефт қудуқлари мавжуд. Қишлоқ эркакларининг катта қисми нефт ишлаб чиқариш билан машғул.
Биз бу қудуқлардан нефт ҳеч қандай техникаларсиз, ўзи оқиб чиққан пайтларни кўрган Мирзаабдулла Мирзағаниев ва махсус транспорт бошқарувчиси Мирзараҳим Асқаров билан суҳбатлашдик. Қишлоқ кўчасида тўп тепиб юрган болаларни кўриб, уст-бошимизни чанг қилган ҳолда футбол ўйнаган кунларимиз эсимга тушиб кетди.
Таассуротларимизни доимгидек видеокамерага муҳрладик. Лойиҳани кузатиб боринг, “Манзил” янги ва бундан-да қизиқарли манзилларга отланган.
Тоҳиржон Турсунов,
Боймирза Халилов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус.
Мавзуга оид
08:10 / 03.11.2024
Тоғ бағридаги қишлоқ – Ёрдонда наҳор оши
17:46 / 19.10.2024
Шоҳимардон фожиаси: сел ва унутилмас дард
13:43 / 29.06.2024
Сузиб юрувчи қишлоқ – Филиппиндаги қабила нега бамбук тахталарида яшашга мажбур?
18:45 / 08.05.2024