Жамият | 19:19 / 06.02.2022
2141
1 дақиқада ўқилади

Тахтақорача довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Тахтақорача довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилмоқда.

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган. Бунга қалин қор ёғаётгани ва ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.

«Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довонида қалин қор ёғганлиги сабабли, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун 2022 йил 6 феврал куни мазкур довонда кучли қор ёғаётгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Тахтақорачадан ўтган йўл М39 Олмаота-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг бир қисми ҳисобланади.

Мавзуга оид