Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазири қонун ҳужжатларига зид лойиҳаларнинг топ-5лигини эълон қилди
Русланбек Давлетовга кўра, 2021 йил давомида вазирликка 100дан ортиқ қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари келиб тушган.
Маълум қилинишича, вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган кўплаб ҳужжатлар лойиҳаларида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган қоидалардан четга чиқиш, ушбу қоидаларга истисно тариқасида маълум бир масалаларга рухсат олиш билан боғлиқ нормалар учрамоқда.
Адлия вазирлиги шундай лойиҳаларнинг қуйидаги топ-5лигини эълон қилди:
1. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси. Лойиҳада электротехника ва электромаиший техника маҳсулотлари учун утилизация йиғимини ундириш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.
2. Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманида жойлашган эски турар-жойларда яшовчи аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси. Вазирга кўра, амалдаги қонунчиликда реновация дастурини амалга ошириш тартиби ва ушбу дастур доирасида фуқароларнинг уй-жойларини олиб қўйиш ва уларни янги уй-жойлар билан таъминлаш тартиби белгиланмагани учун лойиҳа маъқулланмаган.
3. “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси. Унда ҳар бир кўчар мулклар давлат рўйхатидан ўтказилиши билан боғлиқ норма киритилиши назарда тутилган.
“Бу эртага бизга қанчалик бюрократияни олиб келади”, – деди Русланбек Давлетов.
4. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси. Ушбу лойиҳада Жиноят кодексининг 179-моддаси (“сохта тадбиркорлик”) санкция қисмини оғирлаштириш ва бу моддани жавобгарлик чораси янада оғирроқ ҳисобланган иккинчи қисм билан тўлдириш кўзда тутилган.
5. Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси. Ушбу лойиҳа ҳам амалдаги ер бериш тартибига зид деб топилиб, рад этилган.
Мавзуга оид
11:28 / 08.04.2025
Коррупциявий жиноятлар Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга камайди – Антикоррупция агентлиги
10:10 / 04.04.2025
Тасвирга олиш учун розилик олиш талаби ОАВ фаолиятига қандай таъсир қилади? Адлия вазирлиги изоҳи
16:09 / 18.03.2025
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
16:18 / 07.03.2025