Ўзбекистон | 17:19 / 10.02.2022
2103
1 дақиқада ўқилади

Навоийдаги архивларда қанча ҳужжат сақланаётгани очиқланди

2022 йилнинг 1 январь ҳолатида Навоий вилоятидаги давлат архивларида 287 920 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Ҳар йили вилоятдаги архивларга 10 минг сақлов бирлигидаги ҳужжатлар келиб тушади.

Фото: KUN.UZ

2021 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида Навоий вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Сайёра Бекованинг маълум қилишича, 2021 йилда вилоятдаги архивларда сақланаётган 821 сақлов бирлигидаги 69 694 кадр қоғоз ҳужжатнинг электрон нусхаси яратилган. Жорий йилда эса 1 939 сақлов бирлигидаги 146 минг вароқ ҳужжатни рақамлаштириш режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, ўтган йилда вилоятда 5 107 сақлов бирлигида бошқарув, 1 168 сақлов бирлигида шахсий таркиб ҳужжатлари давлат сақловига қабул қилинган.

Матбуот анжуманида бугунги давр туман-шаҳар ҳокимликларининг қарорларини давлат сақловига қабул қилишда ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни ҳам тақозо этаётгани ҳақида фикрлар билдирилди.

Мавзуга оид