Жамият | 16:29 / 14.02.2022
1504
1 дақиқада ўқилади

Навоийда Тошкентга олиб кетилаётган 1,8 тонна алюминий тўхтатиб қолинди

Кармана туманидаги ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Isuzu юкхонасидан қарийб 7 млн сўмлик алюминий топилди.  

Фото: Навоий вилояти божхона бошқармаси

Навоий вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Кармана туманидаги ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида рангли металларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилган.

Таъкидланишича, “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, фуқаро А.М. бошқарувидаги Isuzu юк машинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Жараёнда машинада ҳеч қандай ҳужжатларсиз 6 млн 918 минг сўмлик 1 825 кг алюминий металл парчалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Навоий халқаро аэропортида Туркиядан келтирилаётган, қарийб 100 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар тўхтатиб қолинганди.

Мавзуга оид