Nokia янги бюджет смартфонини намойиш этди
Смартфон 4/6 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий хотирага эга. У Android 11 операцион тизимида ишлайди.

Фото: Nokia
HMD компанияси ўзининг Nokia G21 смартфонини намойиш этди, деб хабар берди GSMArena.
Янги смартфон аввалги G20 моделидан экрани билан фарқ қилади – у 90 Гцли диагонали 6,5 дюйм бўлган HD+ дисплей билан жиҳозланган. Смартфоннинг олд камераси 8 Мп.
Смартфонга саккиз ядроли Nokia G21 процессори ўрнатилган. У 4/6 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий хотирага эга.
G21 Android 11 операцион тизимида ишлайди, аммо тез вақт ичида 12-версиягача янгиланишига ваъда берилмоқда.
Смартфонга учта - 50 Мп бўлган битта асосий ва 2 Мп бўлган иккита камера ўрнатилган.
Аккумулятор сиғими 5050 мАчни ташкил этади.
Nokia G21 смартфони нархи 186 доллардан бошланади.
Мавзуга оид

17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот

15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди

12:38 / 11.03.2025
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

16:22 / 05.03.2025