Ўзбекистон | 16:19 / 15.02.2022
7292
1 дақиқада ўқилади

Наманганда “Nexia-2” автомобили каналга тушиб кетди

Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати

Шимолий Фарғона каналига тушиб кетган автомобил махсус техника ёрдамида каналдан олиб чиқилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Наманган шаҳар, “Ғунча” МФЙ ҳудудида “Nexia-2” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль ушбу маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Шимолий Фарғона каналига тушиб кетган.

Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати

Ҳодиса жойига зудлик билан ҳудудий ФВБ ходимлари етиб келиб, транспорт воситаси махсус техника ёрдамида каналдан олиб чиқилган.

Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

ЙҲХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий суриштирув олиб борилмоқда.

Мавзуга оид