Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: ЙҲХХ
ЙҲХХ ахборот хизматининг қайд этишича, 15 февраль куни соат 14:30 ларда, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Қўрғонтепа ва Шокирариқ кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчилар:
1) 1988 йилда туғилган К.Й. бошқарувидаги "Матиз" русумли;
2) 1974 йилда туғилган М.Э. бошқарувидаги "Газ-24" русумли;
3) 1960 йилда туғилган А.Ж. бошқарувидаги "Спарк" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ҳолат ЙПХ ходими томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.