Жаҳон | 10:15 / 16.02.2022
9739
2 дақиқада ўқилади

Дариға Назарбоева Қозоғистон парламенти ялпи мажлисида яна қатнашмади

Фото: РИА Новости / Максим Богодвид

Қозоғистон собиқ президентининг тўнғич қизи, парламент мажлиси (қуйи палата) депутати Дариға Назарбоева сешанба куни бўлиб ўтган палата ялпи мажлисида яна иштирок этмади, деб ёзади «РИА Новости».

Назарбоева коронавирусдан кейинги реабилитация туфайли январь ойи бошидан бери палата йиғилишларида қатнашмаяпти.

«У ҳозирги вақтда таътилда», — дейилади палата матбуот хизмати хабарида. 

Аввалроқ унинг ҳамкасби, ҳукмрон «Нур Отан» партиясидан депутат Айдос Сарим Назарбоева истеъфога чиқиши кераклигини айтган эди. Журналистларнинг собиқ президент қизи нега бундай қилиши кераклиги ҳақидаги саволига у Қозоғистондаги январь воқеалари «унинг номи билан» боғлиқ экани, «жамиятда катта ишончсизлик ва норозилик бор, бунга бутун дунё бўйлаб истеъфо орқали эришилади, шунинг учун реакция билдириш зарурлиги» ҳақида айтган эди. 

Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган Назарбоев 2019 йилнинг 20 мартида президентликдан кетди, бироқ ўшанда Хавфсизлик кенгаши раҳбари, ҳукмрон «Нур Отан» партияси етакчиси ва Қозоғистон Халқ ассамблеяси раҳбари лавозимларини сақлаб қолган эди. 

2021 йил апрелида Назарбоев Қозоғистон Халқ ассамблеяси раиси лавозимини тарк этиши ва бу ваколатларни республиканинг амалдаги раҳбарига ўтказиш ҳақидаги қарорини эълон қилди. Назарбоев 5 январь куни, мамлакатдаги оммавий тартибсизликлар вақтида Хавфсизлик кенгаши раиси ваколатларини Қосим-Жўмарт Тўқаевга топширди. 

«Нур Отан» партияси эса 28 январь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари қурултойида собиқ президент томонидан номзоди таклиф этилган Тўқаевни партия раиси этиб сайлади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид