Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия ўртасида ядровий хавфсизлик соҳасида битим тасдиқланади
Ўзбекистон билан Россия ўртасида ядровий авария ҳақида тезкор хабар бериш ҳамда ядровий ва радиациявий хавфсизлик соҳасида ахборот алмашиш тўғрисидаги битим бўйича президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳаси Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ядровий авария ҳақида тезкор хабар бериш ҳамда ядровий ва радиациявий хавфсизлик соҳасида ахборот алмашиш тўғрисидаги битим бўйича унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларини амалга ошириш мақсадида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.
Битим Ўзбекистон президентининг 2021 йил 19 ноябрь куни Россияга ташрифи доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умрзоқов томонидан имзоланган.
Битим муқаддима ва 9 та моддадан иборат бўлиб, радиация ва ядровий хавфсизликни таъминлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади ҳамда ядровий авариялар содир бўлганда трансчегаравий оқибатларни минималлаштириш мақсадида икки томонлама тезкор маълумот алмашинувини тартибга солади.
Битим:
- авария ҳолатларида ҳаракат қилиш ва радиациявий хавфсизлик соҳасидаги маълумотларни тезкор ва ишончли тарзда олишга;
- авариянинг ривожланишига қараб, радиациявий вазиятнинг ўзгаришларини прогноз қилишга;
- аҳолининг саломатлигига ва табиий муҳитга радиациявий авария оқибатларининг таъсирини тезкор равишда баҳолашга;
- радиациявий вазият ўзгаришларининг таҳлили ва прогнози натижаларини томонлар бир-бирига тезкор тақдим этишига хизмат қилади.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025