Жаҳон | 11:28 / 16.02.2022
19456
1 дақиқада ўқилади

Украина давлат хизматлари портали Ўзбекистондан DoS ҳужумга учради

Украина давлат хизматларини кўрсатиш портали «Дия» («Ҳаракат») кучли DoS ҳужумга учради, унинг дастлабки вектори Россия ва Хитойдан келган, деди Украинанинг рақамли трансформация вазири Михаил Федоров.

Фото: Globallookpress

Вазирнинг сўзларига кўра, порталга киберҳужум тахминан соат 20:00 да банклар ортидан бошланган. «Дия» фойдаланувчилари учун у сезилмади. 15 февралнинг иккинчи ярмида «ПриватБанк» ва «Ошчадбанк» бир неча соат давомида DoS ҳужумни бошдан кечирди. Баъзи хизматлар, жумладан, банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминаллари ишламади. Фойдаланувчилар банк мобил иловаларидаги узилишлар ҳақида ҳам шикоят қилган. 

«Биринчи вектор Россия ва Хитойдан келди. Бир сонияда 600 000 пакет зарарли трафик юборилди. Мутахассисларимиз бу йўналишни тезда «кесди», аммо ҳужум Чехия ва Ўзбекистондан қайтди. У яна бартараф этилди», деди Федоров. 

Унинг қўшимча қилишича, иш доимий босим ва провокациялар остида давом этмоқда, лекин максимал даражада сафарбар қилинган ва жамланган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид