Ўзбекистон | 16:10 / 17.02.2022
5355
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Аҳмад Югнакий мавзесида магистрал сув қувури ёрилгани айтилмоқда

Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий мавзесида йирик ичимлик суви қувури ёрилиб, тонналаб сув исроф бўлмоқда. Kun.uz'га хабар қилган фуқаронинг айтишича, диаметри 1200 мм бўлган қувурдан бир неча кундан бери ичимлик суви беҳуда оқиб ётибди. Масъуллар авария бўлган жойга келиб, қувурнинг ёрилган жойини топа олмагани айтилмоқда.

Фото: KUN.UZ

“Мен йўловчиман, кунда-кунора шу ердан ўтиб, аянчли аҳволнинг гувоҳи бўламан. 20 кунча аввал “Сувсоз” вакиллари келиб, қувурнинг тешилган жойини топа олмай, қайтиб кетишди. Исроф бўлаётган сув эртага аҳолининг бўйнига қарз бўлиб ёзилмаса эди”, дейди фуқаро.

У юборган видео ва фотоларда сув оқиб ётгани, каттагина кўлмак ҳосил бўлгани, чуқурликка йиғилган сув тошиб, далага оқиб ётганини кўриш мумкин.

Мирзо Улуғбек тумани ичимлик суви тармоқларига масъуллар ҳолатни имкон қадар тезроқ бартараф этишига умид билдирамиз.

Бобур Акмалов
Тайёрлаган Бобур Акмалов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид