Ўзбекистон | 12:05 / 17.02.2022
13598
2 дақиқада ўқилади

Ургут туманида жойлашган олтин кони сотувга қўйилди

Тоғлар орасидаги жами 1 643 гектар ер аукционга чиқарилган.

Фото: e-auksion.uz

Ургут шаҳридан 35 километр узоқликда, Зарафшон-Ҳисор тоғ тизмаларида жойлашган Қизилтўриқ олтин кони 23 миллиард 651 миллион бошланғич нарх билан сотувга қўйилган.

Мазкур олтин конини сотиб олувчиларга:

  • Ишлаб чиқаришда фойдали компонентларни ажратиб олиш коэффициенти камида 85 фоизли технологик регламентни қўллашни назарда тутиш;
  • Лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган рухсат берувчи ҳужжатларга ижобий хулоса олингандан сўнг бир йил давомида инвестиция лойиҳаси доирасида 20 миллион доллардан кам бўлмаган инвестицияларни жалб қилиш;
  • Лойиҳани амалга ошириш учун 150 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш;
  • Кондаги фойдали қазилмаларни лицензия берилган санадан бошлаб 36 ой мобайнида қазиб олиш ва қайта ишлашни бошлаш, шунингдек йиллик қазиб олишни ТИАда кўрсатилган миқдордан кам бўлмаган даражада амалга оширишни таъминлаш;
  • Қазиш ишлари олиб бориладиган вилоят ва туманда яшовчи аҳоли учун ТИАга мувофиқ иш ўринларини ташкил этиш, бунда яратиладиган иш ўринларининг сони 600тадан кам бўлмаслигини таъминлаш талаблари қўйилган.

Маълум қилинишича, сотувга қўйилган олтин конида қазиш ишлари ерости усулида олиб борилади. Сотувга қўйилган кон ҳудуди денгиз сатҳидан 1000–1600 метр баландликда, тоғлар орасида жойлашган.

Фото: e-auksion.uz
Фото: e-auksion.uz
Фото: e-auksion.uz
Фото: e-auksion.uz

Мавзуга оид