Ўзбекистон | 09:29 / 18.02.2022
19530
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокими ўринбосарларидан бири ўзгарди

Ўткирбек Шукуров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Андижон вилояти ҳокими ўринбосари лавозимини тарк этди.

Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Насибулло Набиевич Мўминов тайинланди.

Насибулло Мўминов

Н. Мўминов 1983 йилда Андижон туманида таваллуд топган. 2006 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Андижон қурилиш техникумининг махсус фан ўқитувчиси вазифасидан бошлаган.

2003-2015 йилларда Андижон уй-жой ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида бўлим бошлиғи, амалиёт ишлари бўйича, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган.

2015-2017 йиллар давомида Андижон қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежининг директори, 2017-2018 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Андижон вилояти бўлими бошлиғи, 2018-2019 йиллар давомида эса Андижон вилояти ҳокимлиги касб-ҳунар бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият кўрсатган.

Тайинловга қадар Андижон вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Шу пайтга қадар Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Ўткирбек Илҳомович Шукуров бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Ўткирбек Шукуров

Ўткирбек Шукуров 2019 йил 20 феврал куни вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинланган эди.

Мавзуга оид