Ўзбекистон | 11:38 / 18.02.2022
24521
2 дақиқада ўқилади

Хўжаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари туман ҳокимига айланди.

Ўткирбек Илҳомович Шукуров Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Ў.Шукуров 1983 йилда Андижон вилоятининг Андижон туманида туғилган. 2011 йилда Андижон педагогика институтини, 2012 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Андижон шаҳри 47-умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси вазифасидан бошлаган. 

У 2006 йилдан бошлаб, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилояти Кенгаши референти, Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий масалалари, корхона, ташкилот ва муассасалардаги ёшлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси, бўлим мудири, ахборот-таҳлил бўлими мудири, кенгаш раиси ўринбосари, кенгаш раиси вазифасини бажарувчи, Марказий Кенгаш раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ўткирбек Шукуров 2019 йил февралида Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди. У 2020 йил 9 сентябрдан буён туман ҳокими бўлиб келган Зоҳиджон Аҳмадалиев ўрнини эгаллайди. Аҳмадалиевнинг кейинги иш жойи ҳақида маълумот берилмаган.

Зоҳиджон Аҳмадалиев

Бундан олдинроқ Насибулло Мўминов Ўткирбек Шукуров ўрнига Андижон вилояти ҳокими ўринбосари бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид