Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги чиқинди контейнерига бетон қоришма тўкиб кетишди
Самарқанд шаҳри кўчаларидан бирига ўрнатилган чиқинди контейнерига номаълум кимсалар бетон қоришмасини тўкиб кетган

Фото: Видеодан кадр
Самарқанд шаҳрида чиқинди олиб чиқишга масъул бўлган Мароқанд Обод давлат унитар корхонасининг хабар беришича, шаҳарнинг Почта кўчасида жойлашган чиқинди контейнерига номаълум шахслар бетон қоришмасини тўкиб кетишган.
«Чиқинди контейнерлари фақат маиший чиқиндилар учун! Самарқанд шаҳар Почта кўчасида жойлашган контейнер ичига қурилиш қоришмаси (суюқ бетон) ташланган. Шу бетон қоришмасидан Мароқанд Ободга зарар етказмасдан, мақсадли фойдаланса бўларди. Масалан, пиёдалар йўлагини текислаш учун», дейилади хабарда.
Мавзуга оид

23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди

21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди

18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

12:02 / 11.05.2025