Ўзбекистон | 18:34 / 21.02.2022
7465
1 дақиқада ўқилади

2026 йилгача олтита вилоятда 15 та янги ГЭС қурилади

2026 йилгача Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида умумий қуввати 868 МВт бўлган лойиҳалар амалга оширилади

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ, 2026 йилгача Ўзбекистоннинг олтита вилоятида 15 та янги ГЭС қурилади. Мавжуд 5 та ГЭС модернизация қилинади.

Натижада, йилига қўшимча 868 МВт электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилади.

Жумладан:

  • 2022 йилда Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 173 МВтга тенг бўлган қўшимча гидроэлектрстанциялар яратиш бўйича 7 та;
  • 2023 йилда Тошкент вилоятида 1 та ГЭС модернизацияси якунланади ҳамда Қашқадарё ва Андижон вилоятларида жами қуввати 29 МВт бўлган 2 та;
  • 2024 йилда Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 1 та ГЭС модернизацияси якунланади ҳамда жами қуввати 122 МВт бўлган 4 та;
  • 2025-2026 йилларда Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида жами қуввати 544 МВт бўлган 4 та ГЭСлар ишга туширилади.

Ушбу амалга оширилган ишлар ҳисобига, 2026 йилга бориб Ўзбекистонда гидроэлектрстанцияларнинг умумий қуввати 2 920 МВтга етказилади.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид